Тошкент вилоятидаги божхона масканида ноқонуний олиб кирилаётган 1,1 млрд сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
Юк машинасида 30 дона симсиз портатив динамиклар ноқонуний олиб кирилаётганда ушланган.
Тошкент вилояти «Яллама» чегара божхона масканида ноқонуний олиб кирилаётган ускуналар ушлаб қолинган. Бу ҳақда божхона бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, «Яллама» чегара божхона маскани орқали Mercedes-Benz юк машинасида Ўзбекистондаги МЧЖлардан бирининг номига олиб келинаётган юклар божхона назоратидан ўтказилган.
Божхона пости ҳамда аудит бўлими ходимлари томонидан ташкилотнинг ишончли вакили ва холислар иштирокида ўтказилган божхона кўриги давомида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 1 млрд 150 млн сўмлик 30 дона симсиз портатив динамиклар борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
08:14 / 14.11.2024