Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚҚСни қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам татбиқ қилинади
Президент худди қурилиш соҳасидаги каби қишлоқ хўжалигида ҳам иш ўринлари ва товар айланмасини “соядан” чиқариш зарурлигини таъкилади.
Давлат раҳбари раислигида ўтказилаётган йиғилишда қишлоқ хўжалигида ҳам иш ўринлари ва товар айланмасини “соядан” чиқариш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилишича, эндиликда қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам татбиқ қилинади.
Шунингдек, йиғилишда гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 315 млн доллар ресурс йўналтирилиши белгиланди. Бу маблағ чорва комплексини ташкил қилиш, қорамол олиш, омухта-ем чиқариш учун миллий валютада 17 фоиздан 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга берилади.
Чорва хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлашга ҳам 1 трлн сўм имтиёзли кредит йўналтирилади. Ушбу кредитларнинг 18 фоиздан ошган қисми Тадбиркорлик жамғармасидан барча тадбиркорларга қоплаб берилади.
Бундан ташқари, йиғилишда жорий йилда балиқ етиштириш ҳажмини 1 млн тоннага етказиш ва қўшимча 50 минг аҳолини банд қилиш тармоқ масъулларининг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.
Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиб, кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш топширилди. “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 млн сўмгача ошириш таклиф қилинди.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
11:39 / 05.05.2025