Ўзбекистон | 12:16 / 12.02.2024
14051
1 дақиқада ўқилади

“Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги тўлиқ тўланмаган” – президент

Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилишда соҳада ҳисоб-китоб интизомида ҳам камчиликлар борлиги айтилди.

Қайд этилишича, кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган. Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.

Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.

Шунингдек, бу йил 127 минг гектарда тупроқ унумдорлигини ошириш ва 677 минг гектар яйловларни деградациядан чиқариш бўйича янги дастур амалга оширилади.

Йиғилишда жорий йилда боғ, токзор, сабзавот, полиз, озуқа экини ва иссиқхонадан иборат 1,8 млн гектар ерларни ҳам тўлиқ рақамлаштиришга топшириқ берилди. Ушбу ерларда экинлар жойлашуви, вегетация жараёни, ҳосилдорлиги, минерал ўғит сарфи “Агроплатформа”да юритилади.

Мавзуга оид