Ўзбекистондаги Жилтирбас кўли Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилди
Бу билан Ўзбекистондаги халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерларнинг умумий сони бештага етди.
Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Самарқандда бўлиб ўтаётган CMS COP14 халқаро конференцияси доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Рамсар конвенцияси котибияти бизга Ўзбекистоннинг бешинчи табиий объекти – Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўлини халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилгани тўғрисидаги сертификат берди. Яқинда рўйхатга тўртинчи объект – Судоче кўллари тизими киритилганини ҳисобга олсак, бу барчамиз учун катта воқеа”, дея таъкидлаган Азиз Абдуҳакимов.
Вазирга кўра, бешинчи объектни Рамсар рўйхатига киритиш бўйича ишлар Экология вазирлиги томонидан 1,5 йил давомида амалга оширилган, табиий объектнинг ўзи 15 йил давомида ўрганилган.
Маълум қилинишича, Жилтирбас кўли — Орол денгизининг собиқ қўлтиғи. Денгиз сатҳи кескин пасайгач, у ажралиб чиққан. Кўл табиий манба - Амударё сувлари билан озиқланди, бу эса Жанубий Орол денгизининг маҳаллий фаунасини сақлаб қолган. Сўнгги йиллардаёқ қўшимча суғориш каналлари қазилган бўлиб, улар фақат сув сатҳини фаунанинг ўзгаришига таъсир қилмасдан ушлаб туради. Кўл минтақадаги Орол денгизининг қуриган тубида ҳосил бўладиган туз ва чанг бўронларини ушлаб турувчи тўсиқлардан бири ҳисобланади.
Оролбўйи минтақасида Жилтирбас халқаро миқёсда кам учрайдиган қушлар учун ҳам, Ўрта Осиё чўлларининг биологик хилма-хиллиги, шу жумладан зич қамиш ва буталар, шўр ботқоқликлар, каналлар ва чўллар учун ҳам уя қуриш ва миграция даврларида катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, кўл Оролбўйи ҳудудига хос ноёб балиқ турларининг яшаш жойи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Ўзбекистоннинг 4 объекти – Денгизкўл кўли (2001), Арнасой кўллар тизими (2008), Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020) ҳамда Судоче кўллари тизими халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сувли-ботқоқли ерлар рўйхатига киритилганди. Бу ҳудудларнинг умумий майдони 674,4 минг гектарни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:12 / 20.08.2024
Швейцария ҳукумати кўллардаги ўқ-дориларни йиғиб олиш учун энг яхши ғояларга 58 минг доллар ваъда қилди
20:30 / 09.08.2024
Қирғизистондаги 368 та тоғли кўлда ёрилиш хавфи борлиги маълум қилинди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024