Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик ота 3 нафар фарзанди учун алимент эвазига Тошкент шаҳридан уй олиб берди
У уйни собиқ турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб берган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи ота 3 нафар фарзанди учун алимент эвазига Тошкент шаҳридан уй олиб берган. Бу ҳақда Kun.uz’га Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБ Яккабоғ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Э.Б.дан, ундирувчи Г.Х. фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзанд таъминоти учун даромаднинг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ва ундирувчи ўзаро келишувга эришган. Ота фарзандлари 18 ёшга тўлгунича алимент пуллари ҳисобига Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган хонадонлардан бирини ҳадя қилган.
Уй ундирувчининг номига расмийлаштириб берилгандан сўнг ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
17:18 / 08.02.2025