Андижонда 1,7 миллиард долларлик янги лойиҳалар шакллантирилган
Президент Андижон вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Андижон вилоятида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда жами 1,7 миллиард долларлик 26 та лойиҳа устида иш борилмоқда. Бу ҳақда президентнинг вилоятга ташрифи вақтида маълум қилинган. Улар энегретика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, таълим ва инфратузилма каби муҳим соҳаларда.
«Масалан, мини гидро электр станциялар, уй-жой ва кўнгилочар масканлар қуриш, электробуслар ва улар учун аккумуляторлар, керамогранит ва бетон панеллар, дори воситалари ишлаб чиқариш, гилос ва резавор мевалар етиштириш каби лойиҳалар кўплаб иш ўринлари, иқтисодий самарадорлиги билан халқимизга катта манфаат келтиради», дейилади хабарда.
Давлат раҳбари хитойлик инвесторлар билан суҳбатлашди. Улар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги стратегик шериклик юксак даражага чиққани, мамлакатдаги улкан имкониятлар ишбилармонларга ишонч бераётганини таъкидлашди.
Мавзуга оид
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
16:00 / 22.08.2024
Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди
10:22 / 05.08.2024