Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Олий суди Борис Надеждиннинг учинчи даъвосини рад этди
У президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатга олинмагани бўйича шикоят берган эди.
Россия Олий суди Борис Надеждиннинг Марказий сайлов комиссияси (МСК) қарори устидан берган шикоятини қаноатлантирмади.
Аввалроқ, МСК уни Россиядаги президентлик сайловида иштирок этиш учун номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган ва буни тўпланган имзоларда нуқсон борлиги, уларнинг миқдори 5 фоиздан ошиб кетгани билан изоҳлаган эди. Шундан сўнг, Надеждин бу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга мурожаат қилди.
Надеждин ҳақиқий эмас деб топилган имзолар сони МСК якуний баённомаси ва текшириш варақларида фарқ қилишини таъкидлади.
«Баённомалар қайта ҳисоблаб чиқилгач, 9102 та шундай имзо борлиги аниқланди. Аммо якуний баённомада уларнинг сони 9209 та эди. Биз номувофиқликни тушунтириб бера олмаймиз, шу боис қайси имзолар ва қайси асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилганини бир маънода айта олмаймиз. Ишчи гуруҳ ва МСК даъволарини тўлиқ баҳолаб бўлмайди», деб ёзди Борис Надеждин ижтимоий тармоқда.
Надеждиннинг ўзи суд мажлисида иштирок этмади.
Аввалроқ, 15 феврал куни Олий суд Надеждиннинг иккита даъвосини кўриб чиқишдан бош тортган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025