Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болаларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат тайёрланмоқда
Улар Россияда уй шароитида туғилгани ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз экани таъкидланмоқда.
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болаларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида рўйхатда турувчи Ўзбекистон фуқароси М.И. 2010 йилда Россиянинг Москва шаҳрига жўнаб кетган. 2015 ва 2017 йилда унинг икки нафар қизи уй шароитида туғилган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқ.
Кейинчалик М.И. болаларини ўзбекистонлик ватандоши Ж.А. қарамоғига ташлаб, номаълум йўналишда ғойиб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра у Ижевск шаҳри тергов изоляторида сақланмоқда.
Таъкидланишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда вояга етмаган болаларни уйда туғилганлик ҳолатини расмийлаштириш ва уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025