Ўзбекистон | 07:34 / 21.02.2024
3647
1 дақиқада ўқилади

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди 

Россиянинг Санкт-Петербург ҳамда Тула шаҳрида қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди. 

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Москва шаҳридаги “ПЕК”, “Дедовский текстиль”, Туладаги “Мерос Групп” корхоналарида ишлаётган юртдошлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди. 

Санкт-Петербург ҳамда Тулада қийин аҳволда қолган фуқаролар Москва—Тошкент, Санкт-Петербург—Фарғона йўналишларидаги авиарейслар орқали ватанга қайтарилди. 

Бундан олдин Санкт-Петербург, Перм ва Новосибирскда молиявий қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари Перм—Наманган, Санкт-Петербург—Урганч йўналишидаги авиарейслар орқали ватанга қайтарилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид