Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россиядан газ олиш ҳажмини тўрт баравар оширади – ОАВ
Таъминотни ошириш шимолий магистрал газ қувурлари тизимини модернизация қилиш ҳисобига режалаштирилган, бунинг учун 500 миллион доллар йўналтирилади.
Ўзбекистон Россиядан газ олишни деярли тўрт баробарга оширмоқчи: ҳозир шартномага кўра, газ таъминоти ҳажми 9 миллион куб метрни ташкил этади. Уни 32 миллионга ошириш режалаштирилган, деб ёзди «Ведомости».
Таъминотни ошириш 2024–2030 йилларда шимолий магистрал газ қувурлари тизимини модернизация қилиш ҳисобига режалаштирилган, бунинг учун 500 миллион доллар йўналтирилади.
Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш бўйича шартнома 2023 йил июн ойида тузилган эди. Келишувга кўра, Ўзбекистонга газ етказиб бериш октябр ойида бошланган, суткалик ҳажми 9 миллион куб метрни ташкил қилади, йиллик - тахминан 2,8 миллиард куб метр. Агар таъминот кунига 32 миллион куб метргача ошса, йиллик ҳажми 11,68 миллиард кубометрни ташкил қилади.
Россиянинг «Газпром» компанияси раҳбари Алексей Миллер декабр ойида Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми шартнома бўйича кунлик мажбуриятларга нисбатан икки баравар оширилгани ҳақида хабар берган эди.
«Шундай қилиб, республика «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури орқали етказиб берилиши мумкин бўлган максимал газ ҳажмини олди», деди Миллер.
Компания раҳбари 2024 йилда «Газпром» Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ таъминоти бўйича 15 йиллик шартнома тузишини таъкидлади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025