Ўзбекистон | 11:35 / 25.02.2024
8297
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда бензин ташийдиган махсус юк машинаси ёниб кетди

Ёнғинга юк машинаси ғилдираги носоз ҳолга тушгани сабаб бўлган.

Фото: ИИБ

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида бензин ташийдиган махсус юк машинаси ёниб кетган.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 25 феврал куни соат 00:55 да содир бўлган.

М-37 автомобил йўлининг Пахтачи тумани Худойберди маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳайдовчи У.М. бошқарувида бўлган Merсedes Benz юк машинаси ўзида бензин ёнилғисини олиб кетаётганда орқа ғилдиракларидан бири носоз ҳолга келиб қолиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин зудлик билан бартараф қилиниб, ҳодиса жойи Пахтачи туман ИИБ томонидан процессуал тартибда кўздан кечирилиб, расмийлаштирилган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид