Ўзбекистон | 21:06 / 27.02.2024
16726
1 дақиқада ўқилади

Зоир Мирзаев телефон ишлатишдан воз кечган мактабга пул мукофоти беришини маълум қилди 

Тошкент вилояти ҳокими «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Чирчиқ шаҳридаги мактаб директорлари билан учрашувда ўқитувчилари ва ўқувчилари дарс пайтида телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилди. Вилоят раҳбари шу мақсадда «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурган. 

«Телефонсиз мактаб» деган ташаббусни амалга оширган мактабга 300 миллион сўм пул бераман. Гап-сўзсиз. Мен пул бераман, шу ишни қилганларни рағбатлантирмоқчиман», деди Зоир Мирзаев ва мактаб жамоаси бу пулни ютса, қандай сарфлаш ўз ихтиёрида эканини қўшимча қилди. 

Зоир Мирзаев тадбир давомида мактаб ўқувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари юқори бўлган Нурафшон, Ангрен ва Оҳангарон тумани халқ таълими бўлим мудирларига 12 миллион сўмдан мукофот пули берган. 

 

Мавзуга оид