Жаҳон | 18:50 / 28.02.2024
4753
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда аёлларга интернетда ўз фикрини билдиришига чекловлар жорий қилиниши мумкин 

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров ўз ўринбосари Эдил Байсаловга ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган шарҳларни мониторинг қилишни топширди. 

Фото: Табылды Кадырбеков

Унинг фикрича, ажрашган аёллар эри ва унинг ота-онаси ҳақида ёмон фикр билдирмаслиги керак. 

«Биз анъана ва урф-одатларимизга зид бўлган маълумотларнинг тарқалишини чеклашимиз керак. Баъзи келинлар ўз отасини мақтайди, аммо қайнота ва қайнонасини қоралайди. Ажрашганда эса ижтимоий тармоқларда (шу ҳақдаги) фикрларини ёзади, бу уят. Улар намуна бўлмаслиги керак. Қайноталарига калта шим кийманглар дейишади, келинлар эса бошидан рўмолини ечмаслиги керак», деди Вазирлар Маҳкамаси раиси. 

Шу билан бирга, Оқилбек Жапаров ижтимоий тармоқларда бундай изоҳларни ёзган аёлларга қандай чора кўрилишига аниқлик киритмади. 

Қайд қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари аёллар ва қизларга нисбатан биринчи марта шундай фикрларни билдираётгани йўқ. 2022 йил сентябр ойида у қизлар уй бекаси бўлиши кераклигини, ўғил болалар пул ишлаб, ўз ватанини ҳимоя қилишни ўрганиши лозимлигини айтган эди.

Мавзуга оид