Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида заправкадаги жанжалда вафот этгани айтилган йигит видеомурожаат қилди
У ҳозирда аҳволи яхши эканини айтган ва ёлғон хабар тарқатмасликни сўраган.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 26 феврал куни метан ёқилғи қуйиш шохобчасидаги одамлар навбат талашиб, жанжал кўтарди. Бу ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Хабарларда жабрланувчилардан бири вафот этгани айтилганди.
Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Бобур Туляганов дастлаб бу хабарларни рад этди.
Кейинроқ эса ўз телеграм-каналида жабрланувчининг видеомурожаатини жойлаштирди.
Видеода йигит ҳозирда аҳволи яхши эканини айтиб, ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраган.
«Заправкадаги ҳолат кўрсатилган видеодаги бола менман. Мени ўлди деб тарқатиб юборишибди. Лекин ҳамма жойим соғ. Ҳаммаси яхши. Унақа видео тарқатмаслигингизни илтимос қиламан», дейди у.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025