Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда туғилиш даражаси рекорд даражага тушиб кетди
Дунёдаги энг паст туғилиш кўрсаткичларига эга Жанубий Кореяда туғилиш даражаси 2023 йилда янги рекорд даражага тушиб кетди. Мамлакат аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камаймоқда.
Жанубий Корея Статистика бошқармасига кўра, туғилишнинг умумий коэффициенти — бир аёл ўз умри давомида дунёга келтирадиган болаларнинг ўртача сони 2023 йилда 0,72 ни ташкил қилган. Таққослаш учун, 2022 йилда бу коэффициент 0,78 ни, 2021 йилда 0,81 ни, 2020 йилда 0,84 ни ташкил этган.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, агар туғилишнинг шу каби паст даражаси давом этаверса, 2100 йилга бориб Осиёнинг бешинчи йирик иқтисодиёти ҳисобланган Жанубий Корея аҳолиси қарийб ярмига қисқариб, 26,8 миллион кишигача тушиб қолади.
The Guardian'нинг ёзишича, 2006 йилдан бери мамлакат ҳукумати туғилиш даражасининг пастлиги муаммосини ҳал қилиш учун 270 миллиард долларга яқин маблағ ажратган, бироқ бу чоралар ўз натижасини бермаган. Рағбатлантиришлар орасида эр-хотинлар учун молиявий субсидиялар, болаларни парвариш қилиш хизматлари ва бепуштликни даволашни қўллаб-қувватлаш бор.
Жуфтликлар кўп болали оила қуриш йўлидаги тўсиқлар сифатида болаларни тарбиялаш харажатлари ва кўчмас мулк нархи ошиши, яхши маошли иш йўқлиги ва таълим тизимидаги рақобатни тилга олади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
19:30 / 25.05.2025
Россиялик олигарх мамлакатда пенсияни бекор қилиш таклифи билан чиқди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025