Ўзбекистон | 12:47 / 02.03.2024
4779
2 дақиқада ўқилади

Тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича қўшимча чоралар тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2024-2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади.

Тупроқ унумдорлигини ошириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

2024-2025 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш учун субсидия ажратиш тажрибаси ўтказиладиган туманлар рўйхати;
пахта майдонларида тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури.

Ҳужжат билан пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • субсидия ажратиш шартлари;
  • субсидия олиш хоҳишини билдирган
  • ердан фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;
  • илмий асосланган агротехника тадбирларини амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби;
  • субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш тартиби;
  • пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини назорат қилиш тартиби.

Мавзуга оид