2024 йилда давлат бюджети харажатининг 50 фоиздан ортиғи ижтимоий соҳага йўналтирилади
Қозоғистоннинг оммабоп «Инфозакон» электрон нашрида «2024 йилда Ўзбекистонда давлат бюджети харажатларининг 50 фоиздан ортиғи ижтимоий сиёсатга йўналтирилади» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Shutterstock
«Дунё» хабарига кўра, ўтган даврда Ўзбекистонда ижтимоий соҳада самарали ташкилий-ҳуқуқий база яратилиб, аҳолини манзилли қўллаб-қувватлашга кўпроқ эътибор қаратилди. Бу борадаги амалдаги қонунчилик 1,6 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат.
Материалда таъкидланганидек, одил ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси қабул қилиниши ўзгаришлар мантиқий давоми бўлди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида биргина сўнгги уч йилда нафақа олувчи кам таъминланган оилалар сони 4 баробарга ошиб, 1,9 миллион нафарга етди. Кам таъминланган оилалар фарзандларига бола парвариши бўйича нафақалар қамрови кенгайтирилди. Нафақа тайинлашда ҳисобга олинадиган болаларнинг ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди. Унинг ҳажми ўртача 1,5 баробарга ошди, тўлов муддати эса 6 ойдан 12 ойга узайтирилди. Энг кам ишсизлик нафақаси 3,2 баравар оширилди.
«Ўзбекистон 2030» стратегияси асосий устувор йўналишлар, жумладан, фуқароларнинг юқори турмуш сифатини таъминлаш ва жамият барқарор ривожланишини таъминлашни назарда тутувчи яна бир муҳим ҳужжатдир. Стратегия БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибига мос келади ҳамда Ўзбекистон барқарор ривожланиш бўйича миллий мақсад ва вазифаларини қамраб олади», — деб ёзган «Инфозакон».
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

08:10 / 21.03.2025
“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсум ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

15:57 / 25.02.2025
Давлат харидларини корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш тартиби белгиланди

16:55 / 21.01.2025