Жаҳон | 11:49 / 04.03.2024
3256
2 дақиқада ўқилади

ОПEК+ давлатлари нефт қазиб олишни қисқартириш муддатини июн охиригача узайтирди 

2023 йил охирида ОПEК+ нефт қазиб олишни 2,2 миллион баррелгача қисқартиришни биринчи чоракда узайтиришга келишиб олди. 

Фото: Егор Алеев / ТАСС

Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПEК) давлатлари ва унинг ҳамкорлари нефт қазиб олишни қисқартиришни июн ойи охиригача узайтирди. Бу ҳақда 3 март, якшанба куни Reuters ва Bloomberg агентликлари ташкилот делегатларига таяниб хабар берди. 

Bloomberg томонидан сўралган трейдерлар ва таҳлилчилар бу ҳаракатни кутган эди. Мутахассислар глобал истеъмолнинг мавсумий сустлиги ва ОПEК+’даги баъзи рақобатчилар, биринчи навбатда, АҚШдаги сланец нефтини олувчи корхоналар томонидан қазиб олиш кескин ўсишини қоплаш зарур деб ҳисобламоқда.

Бош вазир ўринбосари Новак: Россия нефт етказиб беришни кунига 471 минг баррелга қисқартиради 

2023 йил ноябр ойида ОПEК давлатлари ва уларнинг ҳамкорлари ихтиёрий равишда биринчи чоракда кунига 2,2 миллион баррел қазиб олишни қисқартиришга келишиб олди. Айни пайтда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Москванинг иккинчи чоракда нефт қазиб олиш ва экспортини суткасига 471 минг баррелга босқичма-босқич камайтириш қарорини эълон қилди. 

Bloomberg таъкидлашича, январ ойида Қозоғистон ва Эрон қисқартириш бўйича ўз мажбуриятларини бажармади, лекин квоталарга риоя қилишни яхшилашга ва ортиқча қазиб олишни қоплашга ваъда берди. Унга кўра, Россия ўша ойда хом нефт экспортини кунига 300 минг баррелга қисқартирган, бироқ агентлик нефт маҳсулотлари етказиб беришнинг қисқаришини тахмин қила олмади. 

Мавзуга оид