Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримовнинг Ар-Риёддаги чемпионлик жанги ўтказиладиган бўлди
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримовнинг 8 март куни Саудия Арабистонида ўтадиган бокс кечасидаги чемпионлик жанги ўтказиладиган бўлди.
Ушбу ҳафтанинг жума оқшомида Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми доирасида Исроил Мадримовнинг россиялик Магомед Курбановга қарши WBA камари учун жанги бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга ўзбекистонлик боксчининг тиббий кўрик натижалари салбий чиққани, BBBofC (British Boxing Board of Control) томонидан текширилган тиббий назорат натижаларига кўра, жанг ўтказилмаслиги айтилганди.

Tribuna.uz манбаларига кўра, ушбу жанг ўтказиладиган бўлди. Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши WBA камари учун чемпионлик жангини ўтказиш учун мураббийлари билан бирга Саудия Арабистонига йўл олган.
Маълумот учун, 8 март кунги Саудия Арабистонидаги бокс оқшомининг асосий жанги Энтони Жошуа ва Фрэнсис Нганну ўртасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025