Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди
Каспаров «Форум свободной России» ҳаракати асосчиларидан бири ҳисобланади. Украинага қарши уруш бошланганидан бери ташкилот урушга қарши конференциялар ўтказиб, унга Россия мухолифатининг турли вакилларини таклиф қилмоқда.
«Росфинмониторинг» ташкилоти россиялик шахматчи ва 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаровни «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритди. Каспаровга нисбатан «террорчилик» моддаси бўйича жиноий иш очилган.
2023 йил декабр ойида Россия ИИВ Каспаровга нисбатан текширув ўтказгани ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатларини топгани маълум бўлган эди. Бу ҳақда Давлат Думаси депутати Андрей Алшевских хабар берди. Россия Тергов Қўмитаси Каспаровга нисбатан иш қўзғатилганини расман эълон қилмади.
2016 йилда Литвада яшовчи Каспаров «Форум свободной России» ҳаракати асосчиларидан бири бўлди. Украинага қарши уруш бошланганидан бери ташкилот урушга қарши конференциялар ўтказиб, унга Россия мухолифатининг турли вакилларини таклиф қилмоқда.
2022 йил май ойида Россия Адлия вазирлиги Каспаровни «хорижий агент» деб эълон қилди. 2023 йил 1 февралда Бош прокуратура «Форум свободной России» ҳаракатини «номақбул» ташкилот деб эълон қилди.
Гарри Каспаров 60 ёшда. 1985 йилда Анатолий Карповни мағлуб этиб, жаҳоннинг ўн учинчи чемпиони бўлган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаларининг 8 карра ғолиби.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025