Жамият | 19:00 / 08.03.2024
13111
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Coca-Cola: Аёллар имкониятга эга бўлган жойда эришиб бўлмас нарсалар бўлмайди

Халқаро хотин-қизлар кунида Coca-Cola ўз ҳуқуқлари ва имкониятларига ишонган, шунингдек ўзини таъминлай оладиган аёл жамиятнинг соғлом ривожланиши гарови эканини эслатиб ўтмоқчи. Аёллар ўз даромадинининг катта қисмини фарзандлари саломатлиги ва таълим олишига сарфлайди, бу эса ўз навбатида нафақат айни вақтда, балки бир неча йил кейинги иқтисодиёт ривожи демакдир. Айнан шунинг учун ҳам аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг касбий ривожланиши компания учун нафақат глобал, шу жумладан Ўзбекистон кесимида ҳам устувор вазифа саналади.

Coca-Cola компаниясининг ички ва ташқи кун тартиби БМТнинг бу йилги Халқаро хотин-қизлар куни учун эълон қилган шиори билан ҳамоҳанг жаранглайди - "Аёлларга сармоя: жараённинг тезлашуви демак".

Компания аёлларнинг касбий ва шахсий ривожланишга эришишига имкон берувчи инклюзив муҳит яратишга қаратилган ҳаракатларини сақлаб қолади. Coca-Cola компанияси 2030 йилгача глобал топ-менежерларнинг 50%и аёллардан иборат бўлиши масъулиятини бўйнига олган.

Бугунги кундаёқ Ўзбекистондаги Coca-Cola тизимида бу мақсадга деярли эришилган: топ-менежментдаги ходимларнинг 43%ини аёллар ташкил қилади.

Coca-Cola компанияси учун шунингдек, хомашё етказиб беришдан тортиб умумий овқатланиш муассасалари ва дўконларгача бутун ишлаб чиқариш тизимидаги гендер нотенглиги масаласини ечишда кўмаклашиш ҳам муҳимдир. Кўп ҳолларда аёллар жамиятдаги стереотиплар туфайли "эркакларники" деб қараладиган касбларни танламайди. Аммо айнан шу касбларга "аёлларники" деб қараладиган ишлардан кўпроқ ҳақ тўланади. Ва шуниси ҳам аниқки, стереотипларни ўзгартириш учун имконият беришнинг ўзи камлик қилади, бунинг учун жамиятдаги шаклланган қарашларни ҳам ўзгартириш керак. Барчаси оддий қўллаб-қувватлаш ва илҳомлантиришдан бошланади. 

Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Coca-Cola тизимида ишловчилар ўз илҳомлари ва касбий ютуқлари билан бўлишди хамда ўз муваффақиятлари билан бошқаларни илҳомлантириб, Ўзбекистон ривожига ҳисса қўшиб келаётган турли соҳалардаги аёл экспертлар билан мулоқот қилишди. Бу Ўзбекистон ривожига тўсқинлик қилаётган, жамият ва аёлларда шаклланган стереотипларни ўзгартиришга хизмат қилувчи кичик ҳисса бўлиши мумкин. Мазкур қадам Ўзбекистон аёлларига уларнинг илҳомлантирувчи намуналари учун миннатдорлик билдиришнинг ажойиб имконияти бўлди. Coca-Cola челленжи иштирокчиларига совға сифатида Ўзбекистондаги машҳур LALI бренди ва Coca-Cola Ўзбекистон ҳамкорлигидаги қизил сумка танланди. У аёл ўз илҳоми ва яқинларининг қўллаб-қувватлови билан истаган нарсасига эриша олиши тимсолидир. 8 март кун давомида аёллар учун табриклар Coca-Cola Ўзбекистон корпоратив саҳифасига жойланиб боради. 

Ўзбекистондаги Coca-Cola нафақат тизим ичидаги аёлларни фаол қўллаб-қувватлайди, балки мамлакатдаги аёллар тадбиркорлиги ривожига ҳам ҳисса қўшиб келади. "Coozin" лойиҳаси бунга ёрқин мисолдир. Лойиҳа Coca-Cola Фонди молиявий кўмагида ЕХҲТ, IT-Park ва Ишбилармон аёллар ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Унинг шарофати билан Ўзбекистон аёллари ўз хоббиларини даромад манбаига айлантириб, уй пишириқларини махсус ишлаб чиқилган рақамли платформада сотиши мумкин. Лойиҳа шунингдек, Тожикистонда ҳам йўлга қўйилди.

Бу йил Coozin.edu онлайн таълим платформаси ўзбек, рус ва тожик тилларида иш бошлади. Платформадан тадбиркорлик, молиявий саводхонлик, СММ, пазандалик бўйича маҳорат дарслари ва бошқа тренинглар ўрин олган. Ташаббуснинг ажралмас қисми менторлар тармоғи бўлиб, унда тажрибали тадбиркорлар ўз билимларини бизнесни энди бошлаётганларга улашади. Аёллар авлодларининг бундай ўзаро муносабати уникал алоқа майдонини яратади. Бу келажакка сармоя бўлиб, ҳар бир аёл ўзининг ижтимоий мавқеидан қатъи назар касбий ривожланиш учун тенг имкониятга эгалигини таъминлайди.

"Coca-Cola фақат шу лойиҳаларни ривожлантириш билан тўхтаб қолмайди. Компания гендер нотенглиги муаммолари ҳақида огоҳликни оширишга қаратилган жамоат тадбирларида фаол иштирок этади. Унинг вакиллари конференциялар, форумлар ва ўқув дастурларида қатнашиб, ўз тажрибаси ва ғоялари билан бўлишади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Coca-Cola'нинг ҳар бир қултуми - бу нафақат таъм завқи, балки дунёни яхшироқ қилишга уринаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳурмат билдиришга қўшилган ҳиссадир. Coca-Cola томонидан қўллаб-қувватланган ҳар бир аёлнинг муваффақия тарихи дунёдаги тенг ҳуқуқлар ҳаракатининг бир қисмига айланади", - дейди Coca-Cola компаниясининг коммуникациялар жамоатчилик билан алоқалар ва барқарор ривожланиш бўйича ҳудудий директори Нази Арипджанова.

Реклама

Мавзуга оид