Ўзбекистон | 16:43 / 09.03.2024
20320
2 дақиқада ўқилади

Лицензияси билан боғлиқ муаммога дуч келган нодавлат олийгоҳ талабалари ўқиши кўчирилгани маълум қилинди

Талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 11 мартдан ўқишларини расман бошлашлари мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Наманган халқаро университетининг 6041 нафар ва Урганч шаҳридаги Бинари университетининг 173 нафар талабаси аризасига кўра тегишли нодавлат олий таълим ташкилотларига ўқишини кўчириш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабаларнинг рўйхатлари тегишли нодавлат олий таълим ташкилотларига йўлланди, деб хабар берди ОТФИВ.

Расмий хабарда кўрсатилишича, талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 2024 йилнинг 11 мартидан ўқишларини расман бошлашлари мумкин.

Тегишли олий таълим ташкилотларига талабаларнинг ўқишини белгиланган тартибда бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Олдинроқ, ОТФИВ вакили Абдували Холиқов лицензияси бекор қилинаётган олийгоҳ талабаларидан нодавлат ОТМга ўқишини кўчириш бўйича ариза олингани ва аризаларни махсус комиссия кўриб чиқаётганини маълум қилган эди. Шунингдек, масъул талабаларни қабул қилиш сиғимидан келиб чиқиб, нодавлат ОТМлар билан келишилгани, ректорлар талабаларнинг контракт суммаси ўзлари ўқиган ОТМдаги билан билан бир хил миқдорда бўлишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz лицензиясини бекор қилиш учун судга берилган нодавлат ОТМ бўйича суриштирув эълон қилган эди.

Мавзуга оид