Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим талабалар учун контракт тўлаш муддати 10 апрелга қадар узайтирилди
Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023-2024-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари айрим талаба-ўқувчиларига базавий/табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш сўнгги муддати жорий йил 10 апрелига қадар этиб белгиланди.
Ушбу узайтириш қуйидагиларга тааллуқли:
- олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар;
- хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар;
- профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.
Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:14 / 14.03.2025
Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди
01:10 / 28.12.2024
«Қарорлари мажбурий кучга эга эмас» — Олий таълим вазирлиги нодавлат ОТМлардан пул сўраган кенгаш ҳақида
20:42 / 21.12.2024
Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди
07:28 / 07.09.2024