Иқтисодиёт | 15:17 / 12.03.2024
17605
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум бўлди

Ўзбекистонда мева-сабзавотлар экспорти статистикаси тўғрисида маълумот эълон қилинди.

Фото: Pixabay

2024 йил январ ойида мева-сабзавот экспорти ҳажми бўйича энг катта кўрсаткич пиёз маҳсулотида қайд этилди  – 54 минг тонна.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан экспорти ҳажми мос равишда 29,1 минг тонна ҳамда 12,6 минг тонна бўлган карам ва мош жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • сабзи – 10,5 минг тонна 
  • узум (қуритилган) – 4,2 минг тонна
  • помидор – 2,6 минг тонна 
  • узум – 2,5 минг тонна
  • тариқ – 1,8 минг тонна
  • олхўри (қуритилган) – 1,6 минг тонна
  • бодринг – 0,9 минг тонна
  • ерёнғоқ – 0,8 минг тонна
  • қалампир – 0,6 минг тонна

Мавзуга оид