Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда аёл Украина қуролли кучлари ҳақидаги пости учун колонияга жўнатилди
Тула вилояти суди 2022 йилда Facebook’да Украина қуролли кучлари эҳтиёжлари учун маблағ йиғишда иштирок этиш чақириғини бошқа ном билан жойлаштирган Юлия Тишченкони 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Тула вилоятида ижтимоий тармоқлар орқали Украина қуролли кучлари (УҚК)ни молиялаштиришга чақирган маҳаллий фуқарога нисбатан ҳукм чиқарилди. 13 декабр куни Алексинский туманлараро суди Юлия Тишченкони давлат хавфсизлигига қарши қаратилган ҳаракатларга интернет орқали чақирганлиги учун 4 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди, дея хабар беради «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси 11 март, душанба куни.
Аёл август ойида қўлга олинган
Суд веб-сайтида эълон қилинган ҳукмда Тишченкога шунингдек, уч йилга веб-сайтлар, электрон ва ахборот-телекоммуникация тармоқларини бошқариш тақиқлангани айтилади. Ҳужжатда қайд этилишича, судланувчи 2023 йил 30 августдан бери ҳибсда сақланмоқда, у ўз айбини тўлиқ тан олди.
Украинада 10 йил яшаб келган Тишченкога нисбатан иш унинг Facebook’да Украина қуролли кучлари учун рация ва тепловизорларга маблағ йиғиш ҳақида 2022 йилда Юлианна Михайленко тахаллуси остида эълон қилинган пости туфайли очилган. Унда аёл ушбу мақсадлар учун 30 минг гривнадан кўпроқ йиғилганини, бироқ бу миқдор етарли эмаслигини билдириб, маълумотни тарқатишни сўраган.
Россиянинг Украинага кенг миқёсли ҳужуми бошланганидан бери Россия Федерациясида расмийларнинг ҳаракатларига қарши бўлганларни жиноий таъқиб қилиш кескин ошди. «ОВД-Инфо» маълумотларига кўра, «урушга қарши» моддалар бўйича қўзғатилган жиноий ишларга 850 дан ортиқ киши жалб қилинган.
Мавзуга оид
15:00 / 14.01.2025
Туладаги ҳоспиталда ёнғин: 50 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
07:34 / 21.02.2024
Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
09:46 / 20.07.2022
Россияда 18 нафар ўзбекистонликнинг 923 минг рублдан ортиқ пули ундириб берилди
08:04 / 08.05.2019