Ўзбекистон | 14:31 / 14.03.2024
16558
2 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У тайинловга қадар Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

13 март куни Шерзод Абдухалилович Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шерзод Раҳимов 1984 йилда Қува туманида туғилган. Фарғона давлат университетини ҳамда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда тарих ўқитувчиси сифатида бошлаган.

2007–2010 йилларда ФарДУ аспиранти, 2010–2011 йилларда ушбу университет қошидаги академик лицейда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлган. 2011–2015 йилларда «Камолот» ЁИҲ Фарғона вилояти кенгаши раиси бўлиб ишлаган.

2015–2019 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган. 2020 йил 22 январдан ҳозирга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

  • Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йил февралидан буён Файзуллажон Қосимов ишлаб келганди. У феврал ойида бош вазир котибияти «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти раҳбари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид