Жамият | 20:41 / 14.03.2024
15955
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 4 млрд сўмлик табиий газни ноқонуний ишлатган яширин корхона аниқланди

Пахтачи туманида яшовчи шахс ўз уйида ташкил этган яширин корхонада жами 2,7 млн метр куб газни ноқонуний тарзда ишлатган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Пахтачи туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган яширин корхона аниқланган.

Туманнинг “Жаҳонобод” МФЙдаги хонадонда яшовчи Ж.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғирлик йўли билан уланган ҳолда 2,7 млн метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4 млрд сўм зарар етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид