Тошкентда Қизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Яшнобод тумани бўлими давлат инспекторлари ҳамда Янгиобод бозори маъмурияти томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд бозорда Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш мақсадида амалга оширилди. Тадбир давомида фуқаро С. А. томонидан бир бош чўл бургути сотилаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг беш баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Айни дамда бургутга Тошкент ҳайвонот боғида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Саломатлиги тўлиқ тиклангач, табиат бағрига қўйиб юборилади.
Маълумот учун, чўл бургути заиф, қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, ТМХИнинг Қизил рўйхати ва CITEC II иловасига киритилган. Овлаш тақиқланган.
Мавзуга оид
21:13 / 31.10.2024
Типратикан йўқолиб кетиш арафасидаги тур сифатида Қизил китобга киритилди
13:08 / 05.09.2024
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига ўзгартириш киритилди
17:30 / 22.03.2024
Фото: Туркистон силовсини Чотқол қўриқхонаси кузатув фотоқопқонига муҳрланди
17:43 / 18.02.2024