Ўзбекистон | 15:51 / 15.03.2024
4007
1 дақиқада ўқилади

Австриянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австриянинг янги элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида) Матиас Радостични қабул қилди. 

Фото: Дунё

"Австриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Матиас Радостич жанобларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, икки ва кўп томонлама муносабатлар, айниқса, иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлик кун тартиби кўлами жуда кенг. 

"Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида фойдаланилмаган имкониятларни кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз", дейди Бахтиёр Саидов.

Матиас Радостич 2018-2024 йилларда Тошкентда аккредитациядан ўтган элчи Алоис Краут ўрнига тайинланган.

Бахтиёр Ибрагимов айни пайтда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган.

Мавзуга оид