Ўзбекистон | 13:41 / 15.03.2024
3436
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мис маҳсулотларини АҚШ ва Мексикага экспорт қилишни бошлади

Мис маҳсулотлари АҚШ ва Мексикага экспорт қилина бошлади.

ЎзА хабарига кўра, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январ-феврал ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган.

Маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинса, 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.

Маҳсулотлар 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймоқда. Жумладан, 2023 йилда мис маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – АҚШ, Мексика ва Финландия каби давлатлар ўзлаштирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид