Ўзбекистонда Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этиляпти
Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ташкил этилди ва унинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилди.
"Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ташкил этилди ва унинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўмаклашиш (экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш бундан мустасно) учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Савдога кўмаклашиш жамғармасига йўналтириш ҳамда жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи компанияга берилди.
“Ўзбекэкспертиза” АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва айрим давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда давлат улушини бошқариш функциясини ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилди.
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига инвесторларни жалб қилиш, уларнинг иштирокчиларига кўмаклашиш Савдо-саноат палатасининг вазифаларидан бири сифатида белгиланди.
Мавзуга оид
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024