Самарқандда Damas’га занжирланган болани шу кўйга ўқитувчи солгани маълум бўлди
У гўёки болани қочиб кетмасин деб оёғидан занжирлаб қўйган. Болалар омбудсмани бола қандай хулқда бўлишидан қатъи назар, унга нисбатан бундай ғайриинсоний, ноқонуний чора кўрилишига мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини айтиб чиқди.
Аввалроқ, Самарқандда фуқаролардан бири ёш болани Damas ичида оёғидан занжирлаб қўйгани ҳақида хабар бергандик. Болага нисбатан бундай тарздаги зўравонлик ҳолати Болалар омбудсмани томонидан ҳам ўрганилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, занжирланган бола 13 ёшда бўлиб, у Пахтачи тумани Қалқон-жасорат ҳарбий спорт мактабининг 6-синфида ўқийди.
Боланинг васийлари Ж.С. ва Э.М. мазкур мактаб ўқитувчиси Х.Ш.ни чақириб, хулқи оғирлиги туфайли уни Самарқанд вилояти Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб боришни сўраган.
2024 йил 15 март куни ўқитувчи болани гўёки машинадан тушиб қочиб кетмасин деган важ билан Damas’нинг орқа ўриндиғида ғайриқонуний тарзда оёқларини темир занжир билан боғлаб қўйган.
“Ҳозирда вояга етмаган Ш.Ш.га тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилиши чоралари кўрилмоқда. Бола қандай хулқда бўлишидан қатъи назар, унга нисбатан бундай ғайриинсоний, ноқонуний чора кўрилишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Бу боланинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлиги ҳуқуқига зиддир. Болалар омбудсмани болага нисбатан бундай тарздаги зўравонлик ҳолати юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.
Маълумот учун, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, болани занжирлаб қўйган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни прокуратура томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
16:55 / 15.11.2024
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди
22:39 / 13.11.2024