Ўзбекистон | 08:51 / 18.03.2024
11376
1 дақиқада ўқилади
Нурота давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум архари муҳрланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли Нурота давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум архари муҳрланди.
Қизилқум архари заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, ТМХИ Қизил рўйхати ва CITESнинг II Иловасига киритилган. Овлаш тақиқланган.
Умумий сони 1800–2000 тани ташкил этади. Сўнгги 10 йил ичида жониворлар сони анча барқарорлашган (1600 тага яқин). 1991 йилдан буён Нурота қўриқхонасида кўпайтирилмоқда.
Қўриқхонада ҳар йили Қизилқум архари каби ҳайвонларни сақлаб қолиш учун турли биотехник тадбирлар ўтказилади.
Мавзуга оид
13:12 / 11.03.2024
Сурхон қўриқхонасида фотоқопқонга Бухоро тоғ қўйларининг ноёб тасвирлари муҳрланди
11:02 / 22.12.2022
“Нурота” қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларда Қизилқум архарларининг бир суруви суратга олинди
20:10 / 25.08.2022
“Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Сибир тоғ эчкилари (кийиклар) муҳрланди
12:49 / 08.05.2022