Ўзбекистон | 14:20 / 20.03.2024
6846
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қатор ер майдонлари давлат мулкига ўтказилди

Мазкур ер майдонларидан келгусида самарали фойдаланиш кўзда тутилган.

Тошкент, Пискент ва Ўрта Чирчиқ туманларида бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорларни имзолади.

Жумладан, Тошкент туманида бўш турган ва тегишли ҳужжатсиз фойдаланилаётган 74,73 гектар, Пискент туманидаги 111,70 гектар ҳамда Ўрта Чирчиқ туманида захирага қайтариладиган 93,74 гектар фермер ва қишлоқ хўжалиги ерлари мавжудлиги белгиланди. 

Мазкур ер майдонларидан келгусида самарали фойдаланиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид