Қозоғистон жанубида янги сув омбори қурилиши бошланди
Сув омборида миллион куб метр ёмғир ва булоқ суви сақланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли ҳудудда сув етишмаслиги муаммосига ечим топилади.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида янги сув омбори қурилмоқда. Иншоот Тўлабий туманида 13 гектар майдонни эгаллайди, деб хабар берди «Хабар».
Сув омборида миллион куб метр ёмғир ва булоқ суви сақланади. Лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли Кемекалган қишлоқ округидаги суғориш суви етишмаслиги муаммосига ечим топилади. Сув танқислиги шароитида кўплаб қишлоқ аҳолиси ҳатто томорқасидан воз кечишга мажбур бўлаётган эди.
Сунъий сув омбори қурилган жойда ёмғир ва эриган сув фаол равишда дренажланади. Бу ерда кўплаб булоқлар ҳам мавжуд. Сув бор, лекин уни суғориш учун ишлатиш мумкин эмас эди. Шу боис сув омборини қуриш учун бюджетдан бир миллиард 123 миллион тенге ажратилган.
Сунъий сув омбори туфайли суғориладиган ерлар қаторига яна 360 гектар майдон қўшилади. Фермерлар суғориш учун қўшимча манбага эга бўлади, ҳосилдорликни оширади, экинларни диверсификация қилади.
Янги сув омбори шунчаки муҳандислик иншооти эмас. Сув келиши билан қишлоқ аҳолиси яна картошка, пиёз, маккажўхори етиштиришни йўлга қўйиб, томорқа майдонини кўпайтириш ниятида.
Мавзуга оид
12:47
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024