Ўзбекистон | 16:20 / 21.03.2024
3370
2 дақиқада ўқилади

Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади

Президент томонидан “Айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Фото: Kun.uz

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги қонунларга киритилмоқда:

  • “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги;
  • “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги;
  • “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги.

Эндиликда жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек, жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида хусусий ОАВ имкониятларидан ҳам бепул фойдаланишга доир ички ишлар органларининг ҳуқуқлари белгиланмоқда (илгари фақат давлат ОАВ бўлган).

Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва (ёки) унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид