Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда барча таълим муассасаларига мамлакат байроғини осиб қўйиш мажбурияти юкланди
1 сентябрдан бошлаб Россия байроғи нафақат мактаблар, гимназиялар ва лицейлар, балки болалар боғчалари, коллеж ва олий ўқув юртлари томонидан ҳам осиб қўйилиши керак. Қонунга киритилган ўзгартиришлар ташаббускори бир гуруҳ депутатлар ва сенаторлар бўлди.
1 сентябрдан бошлаб Россиядаги барча таълим муассасалари ўз биноларида РФ давлат байроғини осиб қўйиши ёки доимий равишда ўз биноларига ўрнатиши шарт. Президент Владимир Путин томонидан имзоланган тегишли қонун 23 март куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.
Қонуннинг амалдаги таҳрири фақат умумий таълим муассасаларига (мактаб, гимназия ва лицейлар) нисбатан қўлланади. Янгилик болалар боғчалари, коллежлар ва олий ўқув юртларига ҳам таъсир қилади.
Жорий йилнинг феврал ойида бир гуруҳ Давлат думаси депутатлари ва Федерация кенгаши аъзолари мамлакатдаги барча таълим муассасалари узра байроқ кўтариб қўйишни мажбурий қилишни таклиф этганди. Парламентнинг ҳар икки палатаси ҳам март ойида ташаббусни маъқуллаган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025