Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда шифохонадан қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
2024 йилнинг бошларида Туркия Республикасига келиб, оғир касал бўлиб Samsun Eğitim Araştırma давлат шифохонасига тушиб қолган фуқародан мурожаат келиб тушди, деб хабар бермоқда Истанбулдаги бош консулхона.
Қайд этилишича, фуқаро шифохонадан 137 000 турк лираси миқдорида катта пул маблағи қарз бўлиб қолган.
Анқара шаҳридаги элчихона ва Истанбул шаҳридаги бош консулхона биргаликда ҳамда «АДС ҳуқуқ» адвокатлик фирмаси билан ҳамкорликда фуқаронинг шифохона тўловларини аксарият қисмини қисқартирган ҳолда Ўзбекистонга етиб олиши таъминлаб берилди.
Бош консулхона бу ҳолат юзасидан ёрдам берган фаол ватандош ва «АДС ҳуқуқ» адвокатлик фирмаси ходимларига миннатдорчилик билдирган.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025