НАТО ўз чегаралари яқинида Украина осмонидаги Россия ракеталарини уриб туширишни бошлаши мумкин
НАТОдагилар Шимолий Атлантика алянсига аъзо давлатлар чегараларига яқинлашган Россия ракеталарини уриб тушириш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари Анжей Шейна айтиб ўтган.
«НАТО доирасида турли концепциялар, жумладан улар НАТО чегараларига жуда яқин келганда уларни уриб тушириш таҳлил қилинмоқда», — деган Шейна RMF24 радиостанцияси эфирида.
Бироқ, Шейна Украина осмони узра учаётган ракеталарни уриб тушириш билан боғлиқ вазиятда тегишли қарор “фақат Украина томонининг розилиги билан, унинг халқаро оқибатларини ҳисобга олиб қабул қилиниши” мумкинлигини қайд этган.
Аввалроқ ўқ-дорилар кескин танқислиги сабабли Украина қуролли кучлари ўз шаҳарларининг ҳаво мудофааси учун ракеталарни март ойи охиригача тугатиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
01:17
Россияда ота-она қаровисиз қолган уч нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
23:30 / 26.11.2024
Кремл туғилиш кам бўлган ҳудудларнинг губернаторларини истеъфога чиқаришни бошлайди
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
22:02 / 25.11.2024