Фермерлар Еврокомиссия биносига гўнг сепишди
Европада фермерларнинг норозилик акциялари давом этмоқда. 26 март куни Европа деҳқонлари яна Брюсселдаги Европа кварталида норозилик намойиши ўтказишди.
Юзлаб тракторлар квартални тўсиб қўйди. Фермерлар намойишни тинчитишга сафарбар қилинган полицияга лавлаги отишди, Еврокоммисия биноларига эса гўнг сепишди.
Полиция бунга жавобан кўздан ёш чиқарадиган газ ва сувсепар машинадан фойдаланди. Бу Белгиядаги йил бошидан буён ўтказилаётган учинчи йирик намойиш бўлди.
Европа фермерлари Украинадан божсиз кириб келаётган озиқ-овқат муҳсулотлари бозордаги нархни тушириб юбораётганидан норози. Шунингдек, улар Европа Иттифоқи давлатлари фермерлар учун кўплаб имтиёзларни бекор қилишини истамаяпти.
Мавзуга оид
20:55 / 03.10.2024
Еврокомиссия Венгрия устидан Европа судига даъво киритди
13:41 / 02.10.2024
Деҳқоннинг “уйи куйди”: Кегейлида 14 гектар пишай деб турган шоли даласи бузиб ташланди
19:46 / 30.09.2024
Сенат кооперативлар бўйича қонунни маъқуллади
19:17 / 30.09.2024