Ўзбекистон | 09:00 / 28.03.2024
4437
1 дақиқада ўқилади

Бош консулхона: Туркия чегарасида мамлакатга келаётганларга нисбатан қатъий текширувлар бошланди

Истанбул халқаро аэропортида 20-35 ёшдаги хорижликларга нисбатан назорат тадбирлари кучайтирилди.

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Telegram-канали маълумотига кўра, миграция хизмати ходимлари хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотган шахслар билан суҳбат ўтказиб, уяли телефонларини текшириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларга алоқадорликда гумонланганлар, тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар "Туркияга кириши исталмаган йўловчи" сифатида баҳоланади.

Жумладан, жорий йилнинг январ-феврал ойлари давомида Туркияга киритилмаган 163 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 54 нафари муқаддам Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этгани аниқланган.

Фуқароларга маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя қилиш, депортация қилинганларга эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда келиш тавсия қилинади, дея қайд этади Ўзбекистон Бош консулхонаси.

Мавзуга оид