Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда иш берувчиларнинг ўзбекистонликларга ишончи камаяётгани маълум қилинди
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вице президенти Ким Сунг Же билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув ўтказилди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси вакиллари Ўзбекистондан E-9 визаси асосида кириб бораётган ишчилар квотасини ошириш юзасидан таклиф билдирди.
Корея томони сўнгги вақтда E-9 визаси асосида Ўзбекистондан келаётган фуқароларнинг кириб келганидан кўп вақт ўтмай меҳнат шартномасини бекор қилиш ва иш ўзгартириш ҳолатлари ортиб бораётгани иш берувчиларнинг фуқароларга бўлган талаб ва ишончи камаяётганини таъкидлади.
Томонлар бугунги кунда корейс иш берувчилари ҳамда E-9 визаси асосида ишлаётган фуқароларнинг меҳнат жараёнига доир ўз ечимини кутаётган масалаларни атрофлича муҳокама қилди.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
11:36 / 12.04.2025