Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда болалар камбағаллиги даражаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази UNICEF билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражасини баҳолади. Тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.
Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоиз пунктга камайди. Натижаларга кўра, болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизгача камайди.
Қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6 фоиздан 14,5 фоизгача, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13 фоизгача камайди.
Тадқиқот шуни кўрсатганки, болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори экани қайд этилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошади.
Мавзуга оид
08:50 / 22.05.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
12:31 / 30.04.2025
Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
09:15 / 07.04.2025