Ўзбекистон | 14:50 / 04.04.2024
1082
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзбекэкспертиза” АЖ ISО 37001 стандарти бўйича сертификатлаштириш аудитини муваффақиятли якунлади

Фото: Ўзбекэкспертиза

Ўзбекистон президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2024 йил 2 апрел куни “Ўзбекэкспертиза” АЖ корруптияга қарши бошқарув тизимининг ISО 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлиги сертификатини олди.

Сертификатни топшириш маросимида бош аудитор (МБА, ИРCА) Ибрагимов Риад Асимович, Cert International директори Хабибулин Марат Рамилевич, “Ўзбекэкспертиза” АЖ бош директори Григорянц Артем Александрович, шунингдек, Жамият бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Ушбу сертификат Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига жамиятнинг муросасиз муносабатини билдиради ва ариза берувчилар ҳамда бизнес ҳамкорларнинг ишончини оширишга хизмат қилади.

“Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти томонидан халқаро стандартлар асосида фаолият юритувчи коррупцияга қарши кураш тизими ҳам жорий этилган. Коррупцияга қарши курашиш жамияти бошқарув тизимини ISO 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлаштириш мақсадида маҳаллий мутахассислар билан биргаликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган таҳдид ва хавф-хатарлар баҳоланиб, уларни камайтириш чоралари белгилаб олинди.

Пудратчиларни текшириш, ходимларга коррупцияга қарши сиёсатга мувофиқлиги тўғрисида декларация тақдим этиш, юқори хавф остида бўлган ходимлар рўйхатини юритиш каби тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Бу тизимда юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олади ҳамда мурожаат этувчиларга очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида кўрсатилаётган хизматлар даражасини оширишга хизмат қилади.

Коррупцияга қарши курашиш ва бу борада аҳоли билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамиятида ишонч телефони фаолият кўрсатмоқда. Алоқа линияларида қўнғироқлар 24/7 очиқ ёки аноним автоматик тарзда қабул қилинади.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият тўғрисида қўшимча маълумотни “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг сайти www.expertiza.uz орқали олишингиз мумкин.

Телефон: +998 (90) 830-75-77

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид