Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Кореядаги Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди
“Made in Uzbekistan” белгиси остида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Корея Республикасига экспортини ошириш мақсадида 29 март куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги биринчи Савдо уйи рўйхатдан ўтказилди.
Савдо уйи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкил этилган ташкилотлар реестрига QK-A/1096-сон билан киритилди.
Мазкур Савдо уйи ҳузурида кўргазма зали сифатида доимий фаолият юритувчи “шоу-рум” очиш ҳам режалаштирилган. Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг турли маҳсулоталари кенг ассортименти – озиқ-овқат, мева-сабзавот, тўқимачилик-текстил, ипак, кимё, кулолчилик маҳсулотлари ҳамда заргарлик буюмлари намойиш этилади.
Ташкил этилган Савдо уйининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш ҳамда фаоллаштиришга кўмаклашиш;
- Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳияти ва имкониятларини қўллаб қувватлаш;
- мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни Корея бозорида тарғиб қилиш ва илгари суриш ҳамда реклама компанияларини ташкил этиш;
- Кореяда Ўзбекистон маҳсулотларига қизиқиш билдирган тадбиркорларга тўлиқ маълумотлар бериб бориш, улар билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;
- Ўзбекистон маҳсулотларини Корея бозорларида илгари суриш истиқболларини баҳолаш, компаниялар ўртасида алоқаларни ўрнатишда воситачилик хизматларини кўрсатиш;
- Ўзбекистон маҳсулотларини Корея бозорига экспорт қилиш, бозор имкониятларини ўрганган ҳолда экспорт ҳажми ва доирасини кенгайтириб бориш ва маҳсулотларнинг бозордаги ўрнини кучайтириш;
- экспорт ҳажмини ошириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик алоқаларини фаоллаштиришга кўмаклашиш;
- Корея Республикасида ўтказиладиган турли кўргазмаларга ташриф буюриш ёки ўз махсулотлари билан иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорларга кўмаклашиш;
- Ўзбекистон Республикасига инвестициялар жалб қилишга кўмаклашиш, потенциал инвесторларни излаш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, ишбилармон доиралар иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказиш.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Инчеон шаҳрида Корея–Ўзбекистон бизнес маркази иш бошлаганди.
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025