Ўзбекистон | 18:56 / 08.04.2024
22762
3 дақиқада ўқилади

Тирилаётган Орол – унга қандай жон бағишлаш мумкин?

Оролни қутқариш ва уни қайта жонлантириш мақсадида амалий ишлар бошланди – UZCARD компанияси Оролни тирилтириш лойиҳаси асосида саксовул экиш жараёнини амалга оширди.

Орол денгизининг қуриши, афсуски, тарихдаги энг катта экологик фожиалардан бири. Ўз вақтида дунёда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда турган Орол денгизи бир авлод алмашинуви давомидаёқ жонсиз саҳрога айланди.

Орол денгизининг сув сатҳи 1960-йиллардан бошлаб шиддат билан пасайиб борди, бунга унга келиб қуйилувчи дарёлар — Амударё ва Сирдарёдан сув олиниши сабаб бўлди. Денгизнинг қуриши бутун Марказий Осиё учун экологик ҳалокатга айланди ва минтақа давлатларига жиддий ижтимоий-иқтисодий зарар етказди.

Бугунги кунда Орол денгизининг қуриган туби қарийб 60 000 квадрат километр майдонни эгаллайди. Ва бугун ушбу майдондан кўтарилаётган қум, туз, чанг зарралари нафақат Қорақалпоғистон ёки Ўзбекистон, балки бошқа мамлакатлар бўйлаб ҳам тарқалмоқда. Хуллас, Орол фожиаси ҳақида ҳафталаб гапириш мумкин. Лекин бугун сиз билан ушбу фожиа ҳақида эмас, балки қайта жонланиб ўрмонга айланаётган Орол ҳақида гаплашамиз.

Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик лойиҳаларига бефарқ бўлмаган UZCARD компанияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги “Green Aral Sea” номли лойиҳаси билан ҳамкорликни бошлади.

Мазкур лойиҳа Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш орқали иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва Қорақалпоғистон аҳолисининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган.

Саксовул чўл ўсимлиги бўлиб, заҳарли ва тузли ҳаво тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Бир дона саксовул дарахти 4 тоннагача қумни ўзида сақлаб қолиши мумкин. Хуллас, Оролга саксовул экиш экологик фожиани юмшатишнинг энг самарали йўлларидан биридир.

UZCARD саксовул экиш лойиҳасини фақатгина моддий қўлламади, балки компания ходимлари Ўзбекистондаги маҳаллий брендлар орасида биринчилардан бўлиб Оролнинг қуриган тубига саксовул экиш жараёнида ҳам бевосита қатнашди.

UZCARD доим ижтимоий-молиявий ва технологиялар соҳасида биринчилардан бўлишга ҳаракат қилади. 2022 йилда “Яшил макон” дастурида қатнашиб ижтимоий соҳадаги қадамларини босишни бошлади. Чўлни яшиллаштириш учун ҳаракатга UZCARD ўз ҳиссасини қўшди. UZCARD ҳамкор компанияларни ушбу лойиҳада фаол иштирок этиб, Оролни яшиллаштириш учун ўз ҳиссаларини қўшишга чорлаб қолади. Сиз ҳам бунда фаол иштирок этиб ўз ҳиссангизни қўшинг!

Мавзуга оид