Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Америкада қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилди
Қуёш тутилиши даврида Ой унинг юзасини тўлиқ қоплайди ва осмон 4-5 дақиқа давомида қоронғи бўлади.
Шимолий Америкада қуёшнинг тўлиқ тутилиши кузатилди. NASA, BBC ва бошқа кўплаб агентлик ва нашрлар ноёб астрономик ҳодисанинг жонли трансляциясини олиб борди. Минглаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли махсус кўзойнаклар ёрдамида уни кузатиб борди.
Қуёш тутилиши биринчи бўлиб Мексиканинг Масатлан курортида Тошкент вақти билан тахминан соат 21:00 да бошланди. Кейин тутилиш Қўшма Штатлар ҳудудида, сўнгра Канада ҳудудида кузатилди.
Қуёш тутилиши даврида Ой унинг юзасини тўлиқ қоплайди ва осмон 4 дақиқа давомида қоронғи бўлади. Қуёшнинг тўлиқ тутилиши мунтазам равишда содир бўлади, лекин тез-тез эмас: кейингиси фақат 2026 йилда ва асосан Атлантика океанида кузатилади.
Қайд қилинишича, Қуёш тутилиши туризм учун ажойиб воқеа бўлди. Тутилиш кузатиладиган ҳудудлардаги меҳмонхоналар ва мотеллар 90 фоизга банд қилинди.
Қуёшнинг навбатдаги ҳалқасимон тутилиши бу йил 2 октябр куни Жанубий Америкада содир бўлади. Жанубий Америкадан ташқари уни қисман Шимолий Америкада ва иккала океанда ҳам, ушбу қитъаларнинг иккала томонида, Тинч океани ва Атлантикада кузатиш мумкин.
Қуёш тутилишини фақат махсус, жуда қуюқ қорайтирилган кўзойнаклар ёки мутахассислар томонидан тавсия этилган бошқа махсус қурилмалар орқали кўриш мумкин, акс ҳолда кўриш қобилияти жиддий шикастланади.
Мавзуга оид
18:13 / 10.03.2025
Қуёшдаги учта тешик туфайли Ернинг геомагнит ҳолати ёмонлашди
16:51 / 16.11.2024
Бундан 50 йил олдин ўзга сайёраликларга биринчи хабар юборилганди. Унда нималар ёзилган?
20:25 / 14.11.2024
Кичик астероид Ер билан тўқнашишдан атиги икки соат олдин аниқланди
11:12 / 27.08.2024