Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
Унинг вазифаси экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва харид қилишдан тортиб, экспорт шартномаларини тузиш ва ушбу маҳсулотларни хорижий истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча босқичларда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этишдан иборат.
Президентнинг “Ўзбекистон президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан мулоқоти доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига юқори рентабелли ва экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун умумий миқдори 1.5 триллион сўмгача кредит ресурслари ажратилади.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича битта экспорт шартномаси бўйича олинмаган валюта суммаси экспорт учун жўнатилган барча маҳсулот таннархининг 10 фоизидан ошмаса, у муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарималар қўлланилмайди;
б) 2026 йил 1 январга қадар маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш ва уларни фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишга рухсат этилади.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилди. Унинг вазифаси экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва харид қилишдан тортиб, экспорт шартномаларини тузиш ва ушбу маҳсулотларни хорижий истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча босқичларда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этишдан иборат.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
12:10 / 20.11.2024
Ўзбекистонда фойдаланиладиган сув ресурслари 90 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келяпти
11:37 / 20.11.2024