Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор
Автобус юк машинасининг орқа томонига бориб урилган. Оқибатда бир неча киши ҳалок бўлган ва жиддий жароҳатланган. Жароҳатланганлар орасида Франция фуқароси ҳам бор.
Жиззах вилояти ҳудудида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, М-39 Тошкент-Термиз автомобил йзлининг Шароф Рашидов тумани Сўлоқли маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида “Yotong” автобуси “HOWO” юк машинасининг орқасидан урилган.
Оқибатда автобусда бўлган Қорақалпоғистоннинг Хўжайли ҳамда Мўйноқ туманида яшаган 2 нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Бундан ташқари, Нукус шаҳри ва Тахиатош туманида яшовчи 3 киши ҳамда 1 нафар франциялик фуқаро турли даражада жароҳатлар олган.
Kun.uz манбасига кўра автобусда 36 киши бўлган.
Қайд этилишича, тиббий ёрдамга муҳтожларга тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. Aвтобуснинг жабрланган бошқа йўловчиларини манзилларига етказиш чоралари кўриляпти.
Мавзуга оид
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024
Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси маъмурий жавобгарликка тортилди
19:52 / 04.08.2024
Жиззахда 3 ёшли боғча боласининг ўлимига сабабчи бўлганларга ҳукм ўқилди
16:23 / 29.07.2024