Остона халқаро форуми сув тошқинлари туфайли қолдирилди
Тежалган маблағлар мамлакатдаги ҳалокатли сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун сарфланади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев анъанавий Остона халқаро форумини ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилди.
Қайд қилинишича, мамлакатдаги ҳалокатли сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун бошқа тадбирларга сарфланадиган маблағларни тежаш мақсадида жорий йилнинг 13-14 июн кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбир 2025 йилга кўчирилган.
Президент форумга таклиф этилган меҳмонлар бу қарорни тўғри тушунишига ишонишини айтди.
Сўнгги кунларда Қозоғистонда ҳалокатли сув тошқинлари кузатилмоқда. Давлат раҳбари буни «сўнгги 80 йилликдаги энг йирик табиий офат», деб изоҳлади. Минглаб уйлар сув остида қолган, ўнлаб аҳоли яшаш манзиллари ташқи дунёдан узилиб қолган.
Остона халқаро форуми (ОХФ) халқаро ва минтақавий мулоқот платформаси ва штаб-квартираси Қозоғистоннинг Остона шаҳрида жойлашган нотижорат ташкилотдир. Илгари Остона иқтисодий форуми деб аталган ушбу форум Қозоғистон ҳукумати томонидан 2008 йилдан буён ўтказилади.
Мавзуга оид
16:01 / 04.12.2024
Lacetti’дан BYD’гача бор: чегара орқали ғойиб бўлган машиналар ҳақида суриштирув – 2-қисм
20:40 / 01.12.2024
Қозоғистон Россияга қарши қайси санкцияларга амал қилмаслиги маълум бўлди
17:48 / 29.11.2024
Қозоғистон Миллий Банки 2022 йилдан бери биринчи марта базавий ставкани оширди
17:03 / 28.11.2024